Ниқоб тақиш мажбурий, ходимлар масофадан ишлашга ўтади. Ўзбекистонда янги карантин чоралари

2020-03-24 06:00:00

.

23 март кунидан эътиборан бутун мамлакат бўйлаб тиббий ниқобсиз ҳаракатланиш тақиқланади. 25 мартдан тартибни бузганлик учун жарима қўлланади.

 

Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалиши олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Мамлакатимиз ҳудудида беморлар ёки касалликка шубҳа қилинган шахсларни ўз вақтида аниқлаш ва мамлакат бўйлаб касаллик тарқалиши олдини олиш, шунингдек, мажлисда кўрилган бошқа масалалар юзасидан республика махсус комиссиясининг қарори қабул қилинди.

Қарор билан бир қатор чекловлар ўрнатилиб, муайян чоралар кўрилмоқда.

Тиббий ҳимоя воситалари, хусусан, ниқобларнинг танқислигини сунъий вужудга келтириб, нархини оширган «тадбиркор»ларга қатъий чоралар кўрилади.

Мамлакатимиз фуқароларининг соғлиғини ҳимоя қилиш мақсадида зарур бўлмаган ҳолларда, айниқса 65 ёшдан юқори ва сурункали касали бор бўлган юртдошларимиз уйидан ташқарига чиқмасликлари ва кўчага чиққанда – шахсий ҳимоя воситалари (ниқоб)да бўлишлари тавсия этилади.

Барча савдо ва деҳқон бозорларида савдо қилиш нуқталарида касаллик профилактикаси мақсадида аҳолининг яқин масофада бўлишларини олдини олишга қаратилган чоралар кўрилади.

*Изоҳ: 2020 йил 23 мартидан бошлаб жорий қилинган чекловлар автомобиль, авиа, темир йўл, дарё транспортларида халқаро юк ташиш билан шуғулланувчи шахслар, уларнинг транспорт воситалари ва ташилаётган ташқи савдо юкларига тегишли эмас.