ЭЪЛОН!

2021-05-18 12:00:00

Ҳурматли оммавий ахборот воситалари ходимлари!

 “Ўзагрокимёҳимоя” АЖ томонидан “Ўзбекистон Республикаси худудида тарқаладиган зарарли чигирткалар турлари, биологияси ва уларга қарши ўтказиладиган кураш тадбирларининг аҳамияти” ҳамда “Боғларда зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилиш масаласи” мавзуларида матбуот анжумани ўтказилади.

“Ўзагрокимёҳимоя” АЖ раҳбарияти, Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти  олимлари ва соҳа мутахассислари иштирок этадиган мулоқот давомида зарарли организмларга қарши олиб борилаётган тадбирлар бўйича  атрофлича жавоб берилади.

         Матбуот анжумани 2021 йил 19 май, чоршанба куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА) залида соат 16:00 да бошланади.

         Ушбу матбуот анжуманига таклиф этамиз!               

“Ўзагрокимёҳимоя” АЖ   Матбуот хизмати