Аграном-энтомологлари ҳамда биолаборатория ишчи-ходимлари томонидан дала майдонлари ва боғларда назорат-ўрганиш ишлари олиб бори

2021-02-15 12:00:00

.

Ҳозирги кунда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда қишлоқ хўжалик экинлари зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларнинг тарқалиш майдонларини аниқлаш бўйича фермер хўжаликларни экин майдонларидаги зарарли организмларни қишловдалигини аниқлаш бўйича жойлардаги ҳудудий “Агрокимёҳимоя” АЖларнинг туман филиаллари аграном-энтомологлари ҳамда биолаборатория ишчи-ходимлари томонидан дала майдонлари ва боғларда назорат-ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

 

Республикада қишлоқ хўжалик экинларида зараркунанда, касаллик ва бегона ўтларнинг тарқалиши, ривожланиши ҳамда ўсимликларни зарарлаш даражаси об-ҳаво, тупроқ-иқлим шароитлари ва етиштирилаётган экинлар навига боғлиқ бўлиб, зарарли организмларнинг тарқалиши ва ривожланишини олдиндан аниқлаш ҳамда режа тузиш катта аҳамиятга эга.

Зарарли организмалар эрта баҳорда учиб чиқиб, кенг майдонларга тарқалиб қишлоқ хўжалик экинларига зарар келтириши мумкин. Шу боис бугунги кунда зарарли организимларга қарши курашиш бўйича барча  чора-тадбирлар кўрилмоқдa.

Ахборот хизмати