Боғ- токзорларда эрта баҳорги профилактик тадбирлар

2021-02-19 12:00:00

.

Бугунги кунда  республикамиз мевали боғларида ҳосилга катта зиён берувчи олма қурти, ўргимчаккана, қалқондорлар ва ширалар ҳамда касалликлардан монилиоз, ун-шудринг ва калмараз, данакли меваларда клястероспориоз касаллиги, куйиш касаллиги ва бошқа кўплаб зарарли органимзларнинг тарқалиши кутилмоқда. Демак, зарарли организмларга қарши  ўз вақтида қарши кураш чоралари ўтказилмас экан, кутилган ҳосилнинг 40-50 фоиз баъзи ҳолларда 80-90 фоизгача йўқотилишига олиб келади.

Худди шунингдек, токзорларда ун шудринг (оидиум), антракноз, сохта ун шудринг (мильдью) каби касалликлар ҳам катта иқтисодий зарар етказади. Ҳозирда кунлар исиши билан кенг қамровли агротехник тадбирларни амалга ошириш талаб этилади.

Республиканинг жанубий ҳудудларида февраль ойидан бошлаб ва бошқа вилоятларда эса февраль ойининг охири ва март ойининг биринчи ўн кунлигида боғларда зарарли организмларга қарши профилактик мақсадида куртаклар  ёзилишидан олдин қуйидаги препаратлардан бири билан пуркашни самарали ташкил этиш лозим: Жумладан, Бордо суюқлиги 3% ли, Мис хлорокисиди 85% ли н.кук. 0,3-0,5 % ли, оҳак-олтингугурт қайнатмаси (ООҚ) 5%ли, Темир купораси 53% э.кук. 2-3% ли меъёрда дарахтлар ва тупроқга пуркалади. ВП-1 ёки ОВХ-600 ва ОРПД қўл пуркагичлари билан амалга ошириш лозим.

 

Бордо суюқлиги ишчи эритмасини тайёрлаш тартиби

 

Бордо суюқлигини хўжаликларда ишлатишдан олдин тайёрланади. Тайёрланган бордо суюқлиги суспензия ҳолида ҳаво рангда бўлади. Унинг муҳити нейтрал ёки кучсиз ишқорийдир. Бордо суюқлиги 1-3% ли қилиб тайёрланади.

100 литр ҳажмда 1%ли бордо суюқлигини тайёрлаш учун 1 кг мис купороси ва 1 кг сўндирилмаган охак олинади, мис купороси алоҳида ёғоч, шиша ёки пластмасса идишда 50 литр сувда эритиб олинади. 1 кг сўнмаган оҳакни иккинчи бир шундай идишда озгина сувда сўндирилади, сўнгра унинг ҳажмини ҳам сув билан 50 литрга етказилади. Мис купороси эритмасини аста-секин аралаштириб туриб, “оҳак сути”га қўшилади (“оҳак сути” мис купоросига қўшилганда ҳам шундай моддалар ҳосил бўлади), бироқ бунда реакция кислотали мухитда боради, ҳосил бўлган суспензия турғун бўлмайди. Суспензия тезда икки қатламга ажралиб, қуйқаси чўкмага тушиб қолади, бундай бордо суюқлиги қўллашга яроқсиз ҳисобланади. Тўғри тайёрланган бордо суюқлиги қўлга худди совунли сув каби илашади. Бордо суюқлигини узоқ муддат сақлаб бўлмайди, чунки коллоид заррачалари бирлашиб, катталашиб, тезда чўкма ҳосил бўлади.

3% ли бордо суюқлигини тайёрлаш учун 3 кг мис купороси ва 3 кг сўндирилмаган оҳак олинади, мис купороси алоҳида ёғоч, шиша ёки пластмасса идишда 50 литр сувда эритиб олинади. 3 кг сўнмаган оҳакни иккинчи бир шундай идишда озгина сувда сўндирилади, сўнгра унинг ҳажмини ҳам сув билан 50 литрга етказилади. Мис купороси эритмасини аста-секин аралаштириб туриб, тайёрланган “оҳак сути”га қўшади.

Тайёр бордо суюқлигини реакция мухити лакмус қоғози ёрдамида текшириб кўрилади, тўғри тайёрланган бордо суюқлигига туширилган кўк лакмус қоғози қизариб кетса, тайёрланган бордо суюқлигига оз-оздан сўндирилмаган оҳак қўшилади, токи реакция муҳити нейтрал холга келгунга қадар. Лакмус қоғози бўлмаган тақдирда пичоқ учи ёки мих ботирилади, пичоқ учига ёки михга қизил доғ-мис заррачалари ёпишиб қолса, оҳак қўшиш зарурлигини кўрсатади.

Бордо суюқлиги боғларда калмараз, монилиоз, доғланиш, клястериоспориоз, барг бужмайиши, коккомикоз ва антракноз касалликларига қарши дарахтлар куртак ёзгунга қадар  3 % ли, ўсув даврида эса 0,5- 1 % ли холда тайёрлаб сепилади. Тайёрланган бордо суюқлигини кун мобайнида ишлатилиши шарт. Кейинги кунда ишлатилса, кутилган яхши натижани бермайди.

Мис купороси эритмаси ва охак сутини бир-бирига иссиқ холда қўшиш мумкин эмас. Ҳудди шундай,  бордо суюқлигини фосфорорганик пестицидларга қўшиш ҳам мумкин эмас.

 

 

Олтингугуртнинг оҳакли қайнатмаси (ООҚ ёки ИСО-известково-серный отвар ) тайёрлаш ва қўллаш тартиби

Олтингугуртнинг охакли қайнатмаси (ООҚ), одатда қўллашдан олдин тайёрланади. Уни тайёрлаш учун олтингугурт талқони, сўндирилмаган оҳак ва сув лозим бўлиб, 2:1:17 нисбатда олинади, яъни 20 кг олтингугурт кукуни, 10 кг юқори сифатли сўндирилмаган охак ва 170 литр сув олинади.

Бунинг учун одатдаги чўян ёки мослаштирилган қозон тайёрланиб, унда зарур миқдорда охак олиниб, озгина миқдорда сувда сўндирилади. Сўндириш вақтида ажралиб чиққан охак тошлари олиб ташланади ва шу миқдорда янги сўндирилмаган оҳак қўшилиб сўндирилади. Натижада “охак сути” хосил бўлади. Иккинчи идишда керакли миқдорда олтингугурт талқони олиниб, сувда яхшилаб аралаштирилади. Олтингугурт аралашмаси қозонга охакли сут эритмаси устига қўшилиб яхшилаб аралаштирилади ва унинг устига керакли миқдордаги сувни қолган қисми қозонга солиниб суюқлик сатҳи ўлчанади. Шундан сўнг қозондаги аралашма ўтин, кўмир ёки табиий газ ёрдамида қайнатилади.

Тайёрланган қозондаги махсулот қайнаб чиққандан сўнг қайнатиш 70-80 дақиқа давом эттирилади. Қайнатиш жараёнида буғланиб кетган сувнинг ўрнига белгиланган суюқлик сатҳига етгунча сув қўшиб борилади. Қайнатишни тўхтатишга 20 дақиқа қолгунга қадар сув қўшиш давом этади.

ООҚ нинг таъсир қилувчи моддаси (калций полисулфид) нинг миқдорини тайёрлаш учун зарурий моддаларнинг ўзаро нисбатларига ва унинг технологиясигагина боғлиқ бўлмай, балки охак ва олтингургут кукуни таркиби ва сифатига боғлиқ. Шунинг учун ҳам ООҚ нинг “она суюқлиги” таркибидаги калций полисулфид миқдорини уни қўллашдан олдин аниқлаш зарурияти туғилади.

Амалда ООҚнинг қуввати (сифати) унинг солиштирма оғирлигига қараб аниқланади, бунда ўлчов бирлиги сифатида Боме даражалари қабул қилинади. Бунда солиштирма оғирлик кўрсаткичи қуйидаги жадвал асосида Боме даражаси кўрсаткичларига осонгина айлантирилади.

ООҚ (ИСО)ни пуркаш усули билан қишлоқ хўжалик экинларининг касалликлари ва каналарга қарши қўлланилади. Шунинг учун ООҚнинг “она суюқлиги” Боме даражаси бўйича 1-5 даражага қадар сув қўшиш йўли билан суюлтирилади ва ўсимликнингг ўсув даврида мева баргларининг ун-шудринг, барг доғланиши, қора рак, монилиоз касалликларига, ғўза ва боғ экинларининг зараркунандасига қарши кураш учун тавсия қилинади.

Боғ, токлар куртак ёзгунча дала четлари ва увотларига касаллик ва зараркунандаларнинг қишловчи бўғинига қарши 5 даражали ИСО қўллаш тавсия этилади.

 

 

ООҚ  нинг ишчи эритмасини тайёрлаш учун сарф этиладиган
 “она суюқлиги” миқдорини белгилаш

ООҚ “она суюқлиги”-
нинг қуввати

100 литр ишчи суюқлигини тайёрлаш учун лозим бўлган “она суюқлиги”нинг миқдори (литр хисобида)

Денсиметр бўйича солиштирма оғирлиги

Боме бўйича даражаси

0.50

1.00

1.100

13

3.50

7.0

1.108

14

3.25

6.5

1.116

15

3.00

6.0

1.125

16

2.80

5.6

1.134

17

2.60

5.2

1.143

18

2.45

4.9

1.152

19

2.30

4.6

1.161

20

2.15

4.3

1.170

21

2.05

4.1

1.180

22

1.90

3.8

1.190

23

1.80

3.6

1.200

24

1.75

3.5

1.210

25

1.65

3.3

1.220

26

1.60

3.2

1.230

27

1.50

3.0

1.241

28

1.45

2.9

1.252

29

1.40

2.8

1.263

30

1.30

2.6

1.274

31

1.25

2.5

1.585

32

1.20

2.4

 

   “Ўзагрокимёҳимоя”  АЖ

  мутахассислари  қ.х.ф.ф.д.                                                   И.А.Ҳамроев

                                                                                                     М.Б.Хиббимов