Бухоро, Жондор, Қоракўл ва Олот туманларида 2021 йил ғалла хосилини Суспензия тадбирларини ташкиллаштириш бўйича семинар бўлиб..

2021-03-10 12:00:00

.

Бухоро вилояти Бухоро, Жондор, Қоракўл ва Олот туманларида 2021 йил ғалла хосилини Суспензия тадбирларини ташкиллаштириш бўйича кўргазмали семинарлар бўлиб ўтди. Унга туман агроном энтомологлари, масъул ходимлар, фермер хўжаликлари қатнашди. 1-супензияга бошоқли дон экинларига 6-8 кг/га карбамид эритмаси билан биргаликда ўсишини бошқарувчи препаратлар ИФО PZN -2 л/га, Зеребро Агро -0.2 л/га, Фитовак -0.5 л/га, Гумин ва Фульво таркибли препаратлар - 0.5 л/га сарф меъёрида қўллаш. 2-суспензияга 8-10 кг/га карбамид (Гербицид+Фунгицид+Микроўғит) тайёрлаш бўйича, 3-супензияга 10-12 кг/га карбамид эритмасига (Гербицид+Фунгицид+Инсектицид+Стимулятор) таркибларини тайёрлаш бўйича бир қатор кўрсатмалар бериб борилди. Кимёвий препаратларни куннинг хаво очиқ пайтларида харорат 160-200С атрофида бўлиши, шамолнинг тезлиги секундига 3м дан ошмаган холларда суспензия тадбирларини ўтказиш самарали эканлиги айтиб ўтилди.