2021 йилнинг I чораги давомида “Ўзагрокимёҳимоя” АЖ ҳамда қуйи тизим ташкилотларига жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган..

2021-04-05 12:00:00

.

2021 йилнинг I чораги давомида “Ўзагрокимёҳимоя” АЖга ва унинг қуйи тизим ташкилотларига жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларидан жами 192 та мурожаатлар келиб тушган.

Ушбу мурожаатлар асосан, иш ҳақи, дебиторлик ва кредиторлик қарздорликларни ундириш ва тўлаб бериш, минерал ўғитлар етказиб бериш, зараркунандаларга қарши кураш ва агрохизматлар кўрсатиш, бино ва омборхонани сотиб олиш, ҳамкорлик қилиш, шартномалар тузиш ҳамда бошқа масалалардан иборат.

192 та мурожаатдан 44 таси  Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг виртуал қабулхоналари  орқали келиб тушган. Ушбу 44 та мурожаатнинг 20 таси қаноатлантирилган, 11 тасига тушунтириш берилган, 1 таси кўрмасдан қолдирилган ва 12 таси ўрганиш давом этмоқда.

192 та мурожаатдан 148 таси бевосита жамият ва унинг қуйи тизим ташкилотларига келиб тушган мурожаатлардан иборат. Ушбу 148 та мурожаатнинг 106 таси қаноатлантирилган, 33 тасига тушунтириш берилган, 1 таси кўрмасдан қолдирилган, 1 таси рад этилган, 3 таси тегишлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилган ва 4 таси  ўрганиш давом этмоқда.

Шу билан бирга, жамият  раиси ва раис ўринбосарлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар “Агрокимёҳимоя” ҲАЖ директор ва директор ўринбосарлари томонидан 13 та жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари оғзаки мурожаат билан қабул қилинган ва ушбу мурожаатларнинг барчасига тегишли тушунтиришлар берилган.

Жамият веб сайтида мурожаатлар билан ишлаш бўйича 1 та ҳисобот жойлаштирилган.

 2021 йил I чораги давомида энг кўп мурожаатлар асосан Хоразм, Бухоро, Тошкент вилояти, Қашқадарё вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасига келиб тушган.

Жамиятга ва тизим ташкилотларига келиб тушган барча жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ижроси таъминланиши доимий назоратга олинган.