Зарарли чигирткасимонлар биоэкологияси ҳамда уларга қарши кураш чоралари

2021-04-13 12:00:00

.

Республикамизда қишлоқ хўжалиги экинларига жиддий зарар етказиш хавфи туғдираётган зараркунандалардан бири зарарли чигиркасимонлар ҳисобланади. Зарарли чигирткасимонларни қишлоқ хўжалиги экинлари яйловлари ва дов-дарахтларга ёппасига ёпирилиб уларни еб битириши натижасида  чорва моллари ва жонзотларни қирилиб кетиши, бутун бошли мамлакатларда ва катта худудларда очарчилик юзага келган ҳолатлари тарихдан маълум.

         Ҳозирги даврда ҳам чигирткасимонларни ёппасига кўпайиши ва тарқалиб зарар етказиши оқибатида Африка, Осиё ва Австралияда катта ҳудудларда деҳқонлар етиштираётган ҳосилни тўлиқ йўқ бўлиб кетиши ҳолатлари кузатилмоқда. Биргина 2020 йилда Африканинг 30 та давлатларида 16 млн. км2 зарар берганлиги аниқланган ва зарари 500 млн. АҚШ доллар баҳоланган.

         Республика худудида чигирткасимонларнинг 150 дан кўпроқ турлари  тарқалган бўлиб, уларнинг 10 дан ортиқ тури кўпайган йиллари қишлоқ хўжалиги экинлари ва яйловларга жиддий зарар етказиши мумкин. Зарарли чигирткалар қаторига марокаш, осиё, италия ва қир пруси, отбосар, туркман ва темирчаклар киради. Ҳозирги Ўзбекистон ҳудудларида осиё, марокаш, воҳа, турон, отбосар чигирткалари қадим қадимдан кўплаб қишлоқ хўжалик экинларига зарар келтирган. Чигирткалар оиласининг бир неча вакиллари хавфли зараркунандалар қаторига киради ва улар орасида тўда хосил қилувчи ва тўда хосил қилмайдиган зарарли чигирткалар кенг тарқалган. Тўда ҳосил қилувчи чигирткаларнинг уч тури: осиё, марокаш ва италия ёки воҳа чигирткаси яшаш тарзи, озиқланиши ва тарқалган майдони билан бир-биридан кескин фарқ қилади. Чигирткалар ўсимликхўр ҳашарот ҳисобланади. Зарарли чигирткаларнинг доимий тарқалиш ва кўпайиш ўчоқлари Республикамизнинг чўл қир – адир ва тоғ олди ҳудудларидаги яйловлар, бўш партов ерлар  ва Орол бўйи минтақасидаги қамишзорлар бўлиб, жами 10-12 млн. гектар атрофидаги майдонни ташкил этади. Бундай катта майдонларда уларни тўлиқ назорат қилиш ва йўқотиш имконияти мавжуд эмас. Тўда ҳосил қилмайдиган ёки махаллий чигирткалар; буларга Отбосар чигирткаси, Қир чигирткаси ёки турон пруси, Катта саксовул букур чигирткаси, темирчаклар ва бошқалар киради. Табиатда бир дона чигиртка танасининг катта кичиклигига қараб бир кунда 90 мг дан 280 мг гача ўсимлик массаси билан озиқланади.

Темирчаклар – Республикамизда темирчакларнинг 50 тага яқин турлари бўлиб, булардан      5 та турлари зарар беради. Жумладан яшил, оқпешона, думли ва кулранг, зарарли темирчаклар кенг тарқалган бўлиб, завур, каналлар ёнлари бўш партов ерлар ва экин майдонлари атрофлари уларни ривожланиш ва тарқалиш маконлари ҳисобланади. Улар ёппасига кўпайган жойларда ғўза, ғалла ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларига зарар етказиш хавфи пайдо бўлади.

     

Ўтган  2010, 2012, 2014, 2016, 2019 айниқса 2020 йилларда зарарли чигирткасимонларни энг хавфли зарар бериши кузатилиб, республика худудида ва қўшни республикаларда кескин равишда ёппасига кўпайиши ва тарқалиши кузатилди, ҳаттоки Тошкент шаҳари худудига учиб келиш холатлари рўй берди.     

Кейинги йилларда Жиззах, Сирдарё, Тошкент, Сурхондарё, Қашқадарё ва бошқа вилоятларда воха, қир ва якка тарзда яшайдиган маҳаллий чигирткалар (шоли, турон, туркман, полиз, миср, олақанот) турлари ва темирчак (кузнечик)лар (яшил, оқпешона, думли, кулранг ва бошқалар) турлари сонини кўпайиши кузатилиб ва уларни ғўза, ғалла ва бошқа экинларга зарари сезиларли бўлмоқда.   

Тўда ҳосил қилувчи чигирткаларнинг 1 м2 сатхдаги ўртача сони 2-5 тадан, махаллий чигирткалар ва зарарли темирчакларнинг 1 м2 сатхдаги ўртача сони  5-8 тадан ошган жойларда кимёвий ишловларни ўтказиши тавсия қилинади.

      Зарарли чигирткаcимонларга қарши курашда ҳозирги кунда  дунё миқёсида,  шу жумладан Ўзбекистонда ҳам кимёвий кураш усули  энг мақбул усул бўлиб қолмоқда. Ўзбекистон республикаси давлат кимё комиссияси рўйхатида чигирткаларга қарши тавсия этилган замонавий препаратлар. Жумладан: Ляммбда-цигалотрин (Далате плюс 10% эм.к. -0,1-0,125 л/га, Лямбда 10% эм.к. -0,1-0,125 л/га, Киллер Нео 10% эм.к. -0,1-0,125 л/га, Атилла супер 10% эм.к. -0,1-0,125 л/га, Гунсяо супер 20% эм.к. -0,0375-0,0625 л/га, Караче 10% эм.к. -0,1-0,125 л/га), Альфа-циперметрин асосли (Фаскорд 10% эм.к. -0,1-0,125 л/га), Циперметрин асосли (Энтометрин 25% эм.к. -0,15-0,35 л/га), Дифлубензурон асосли (Дифуз 48% сус.к. -0,03 л/га), Имидаклоприд асосли (Неоклоприд 35% эм.к. -0,04-0,08 л/га, Энтолучо 20% эм.к. -0,075 л/га, Багира 20% с.э.к. 0,075 л/га, Химидор 60% сус.к. -0,035 л/га) инсектицидларни тавсия этилади.

  “Ўзагрокимёҳимоя”  АЖ  мутахассиси, қ.х.ф.ф.д.                                          И.А.Ҳамроев