Фарғона вилояти “Агрокимёхимоя” АЖ да ташкил этилган “Аъло хизмат” сервис отрядлари иш фаолияти

2021-04-16 12:00:00

.

Фарғона вилояти “Агрокимёхимоя” АЖ тизимидаги туман ва туманлараро филиалларида жами 15 та “Аъло хизмат” сервис хизмат кўрсатиш отрядлари ташкил этилган.

  

Ҳар бир отряд юк мотоцикли, боғ ҳамда моторли қўл пуркагичлари билан таъминланган, агрокимёвий хизматлар малакали мутахассислар томонидан амалга оширилмоқда.

 

Ҳозирги кунда “Аъло хизмат” отрядлари томонидан аҳолига хизмат кўрсатиш билан бир қаторда Фарғона шаҳар худудидаги манзарали дарахтларга ҳам  кимёвий ишлов бериш ишлари олиб борилмоқда.

“Ўзагрокимёҳимоя” АЖ Ахборот хизмати