КИРИШ

Қишлоқ хўжалик экинларининг асосий зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларни ривожланиши ва тарқалиши бўйича узоқ муддатли башорат маълумотлари жойлардан (зарарли организмларни фермер хужаликлардаги доимий кузатувлар ўтказиладиган экин майдонларида, туманлар ҳудудидаги экинзорларда ва вилоятлар бўйича тарқалиш майдонлари хисобга олинган холда) олинган маълумотлар, зараркунандаларни қишловга кетиш ва қишловдан чиқиши, ўтган йилдаги ва жорий йилдаги об-ҳаво шароитлари, зарарли организмларни ҳудудларда тарқалиши бўйича кўп йиллик маълумотлар ва бошқа бир қатор омиллар ҳисобга олган ҳолда тайёрланади.

2020 йил об-ҳаво шароитлари мавсумда қишлоқ хўжалик экинларининг бир қатор асосий зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларни кўпайиши ва тарқалиши учун қулай бўлди. Шу сабабли, жойлардаги фитосанитария ҳолати ўтган йилларга нисбатан бир мунча мураккаб бўлди, доимий равишда кузатув назорат ишлари ўтказилиб, бу маълумотлар асосида кураш чоралари кўрилди.

2021 йил мавсумида зарарли организмларни ривожланиши ва тарқалиши кўп жиҳатдан қишловга кетиши, қишловдан чиқишига ва баҳор – ёз ойларининг об-ҳаво шароитларига боғлиқ бўлади.

ҒЎЗА ЗАРАРКУНАНДАЛАРИ

Ғўза зараркунандалар ва касалликлар билан сезиларли ва баъзилари билан эса кучли даражада зарарланадиган ўсимликлар қаторига киради. Ўзбекистон ҳудудида ғўза биоценозида 200 дан ортиқ зараркунандалар учрайди. Катта майдонларга тарқалиб жиддий зарар етказадиган асосий зараркунандалар ўргимчаккана, беда, полиз ёки ғўза бити (ширалар), тамаки трипси, сўқир қандалалар (дала, шувоқ, беда ва ғўза қандалалари), тунламлар (кузги тунлам ёки илдиз қурти, ғўза тунлами ёки кўсак қурти, кичик ер тунлами ва бошқалар), карадрина, иссиқҳона ва ғўза оққаноти ҳисобланади. Умуман олганда 10-15 турдаги зараркунандалар ғўзага жиддий зарар етказади ва 50 тур атрофидаги зараркунандалар (чигирткалар, дашт ва бордо чирилдоғи ёки қора чигирткалар, бузоқбошилар, ғўза саратони, цикадкалар, қора танли ва кескир қўнғизлар, симқуртлар, чангхўрлар, ғўзапоя куяси, чўл халтачаси, маккажўхори капалаги, ундов, ёввойи ипсилон, қора елкали, тасмали катта, гамма, йўнғичқа ва мингдевона тунламлари, майса пашшаси) айрим йилларда қулай шароит пайдо бўлганда аҳён-аҳёнда сезиларли даражада зарар етказиши мумкин.

Республика шароитида бу асосий зараркунандаларга қарши ўз вақтида кураш чоралари ўтказилмаган ҳолатларда ҳосилнинг 25-30 % ва ундан ҳам кўпроқ фоизи йўқотилиши мумкин.

Кузги тунлам ёки илдиз қурти. Республикада кенг тарқалган бўлиб, унинг қуртлари 34 та оилага мансуб бўлган юзлаб тур ўсимликларга зарар етказади. Қуртлари 5 та ёшни бошдан кечиради. 5 ёшлик қуртлик фазасида тупроқнинг 5-15 см чуқурликда қишлайди. Капалаклари ўртача 500-600 тагача тухум қўяди. Ўзбекистон шароитида 3 марта авлод беради. Биринчи авлод қуртлари ғўзага жиддий зарар етказади.

Кузги тунлам куз ойларида ҳаво ҳарорати 250С дан пасайганда катта ёшдаги қуртлар сабзавот ва полиз, картошка, маккажўхори, ғўза ва бошқа экинлар майдонларида, уватлар ва ариқлар четларида қишловга тайёргарлик кўра бошлайди, ўртача 4000С фойдали ҳарорат йиғиндиси олиб ва тупроқнинг 5-15 см чуқурлигида қишловга кетади.

Эрта баҳорда тупроқдаги ўртача ҳарорат 100С бўлганда юқорига кўтарилиб, ғумбакка айланади ва фойдали ҳароратлар йиғиндиси 500С га етганда (ўртача ҳаво ҳарорати 120С) капалаклар учиб чиқа бошлайди. Капалаклар ўсимликларнинг гулларини нектари билан озиқланиб, шароитга боғлиқ ҳолда 20-40 кун яшайди. Ҳаёти давомида капалаклар ўртача 750-1000 та атрофида, айримлари 2000 тагача тухум қўяди, тухумларини ўсимликларнинг илдиз бўғзига ёки тупроқ юзасига якка-якка ёки тўда-тўда қилиб қўяди.

Бир авлод (туҳум, қурт, ғумбак, капалак)нинг ривожланиши учун ўртача 100С дан юқори бўлган фойдали ҳароратлар йиғиндиси 5500С бўлиши керак бўлади.

Башорат маълумотларига асосан 2021 йилда Андижон вилоятининг Балиқчи, Избоскан, Улуғнор, Шахрихон, Пахтаобод, Қашқадарё вилоятининг Косон, Қарши, Касби, Миришкор, Касби, Нишон, Наманган вилоятининг Мингбулоқ, Поп, Норин, Наманган, Учқўрғон, Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон, Нарпай, Пастдарғом, Пайариқ, Иштихон, Сурхондарё вилоятининг Денов, Қумқўрғон, Шеробод, Ангор, Жарқўрғон, Бандихон, Сирдарё вилоятининг Оқолтин, Боёвут, Сардоба, Сайхунобод, Сирдарё, Мирзаобод, Фарғона вилоятининг Бешариқ, Данғара, Олтиариқ, Қува, Қўштепа, Фарғона, Бухоро вилоятининг Қоровулбозор, Жондор, Олот, Ғиждувон, Навоий вилоятининг Хатирчи, Навбаҳор, Қизилтепа, Кармана, Жиззах вилоятининг Дўстлик, Зарбдор, Мирзачўл, Пахтакор, Арнасой, Ш.Рашидов, Зафаробод ва Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё, Элликқалъа, Беруний, Турткўл, Кегейли туманларида бу зараркунанданинг зарари бошқа туманларга нисбатан кўпроқ бўлиши кутилмоқда.

2021 йил мавсумида кузги тунлам деярли барча қишлоқ хўжалиги экинлари майдонларида тарқалиши мумкин, жойлардан олинган маълумотлар таҳлил қилинганда, республика бўйича иқтисодий зарар етказиш мезонидан юқори сонда 129,6 минг гектар ғўза майдонларида тарқалиши кутилмоқда.

Шира ва трипс. 2020 йил мавсумида бу зараркунандаларни март-апрел ойларидан бошлаб дала четларидаги бегона ўтларда, бошоқли дон, сабзавот ва полиз, маккажўхори экинларида май ойининг 1-ўн кунлигидан бошлаб эса ғўза ҳамда бошқа қишлоқ хўжалик экинларида ривожланиши ва тарқалиши кузатилди. Ўтган йил мавсумида сўрувчи зараркунандаларни ғўза майдонларида сезиларли даражада тарқалганлиги кузатилди. Шу жумладан, Андижон вилоятининг Олтинкўл, Бўз, Жалақудуқ, Избоскан, Шахрихон, Бухоро  вилоятининг Жондор, Вобкент, Когон, Шофиркон, Ғиждувон, Қашқадарё вилоятининг Қарши, Нишон, Навоий вилоятининг Қизилтепа, Навбаҳор, Кармана, Наманган вилоятининг Мингбулоқ, Косонсой, Норин, Уйчи, Поп, Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон, Нарпай, Оқдарё, Пайариқ, Сурхондарё вилоятининг Ангор, Денов, Қизириқ, Жарқўрғон, Музработ, Шеробод, Тошкент вилоятининг Оққўрғон, Бекобод, Янгийўл, Фарғона вилоятининг Данғара, Қува, Фурқат, Олтиариқ, Риштон ва бошқа айрим туманларда аниқланди.

2021 йилда сўрувчи зараркунандалар шира-трипсларни деярли барча ғўза майдонларида ривожланиши ва тарқалиши кутилмоқда, шу жумладан 356,2 минг гектарда иқтисодий зарар етказиш мезонидан юқори сонда тарқалиши башорат қилинмоқда.

2021 йилда бу зараркунандаларнинг кўпайиши ва тарқалишини олдини олиш мақсадида, биринчи навбатда агротехник тадбирлар билан бир қаторда дала атрофларида кимёвий профилактик ишловлар, минерал ўғитлар суспензиясини 2-3 марта такрорий ўтказишга эътибор берилса самараси юқори бўлади. Жойларда биологик кураш усулини кенг қўллаш, яъни олтинкўз фойдали хашаротини эрта муддатларда дала четлари ва ғалла майдонларига тарқатиш муҳим тадбирлардан бири ҳисобланади.

Ғўза тунлами ёки кўсак қурти. Ғўзанинг гули, шонаси ва кўсакларни зарарлайди. Ўсув нуқтасига биттадан тухум қўяди. Тухумлари гумбазсимон. Хаёти давомида ўртача 400 - 2000 гача тухум қўяди. Қуртларини танаси оч яшил, кўкиш сарғиш рангдан тортиб, қорамтир ранггача бўлади. Танасининг ёнлари бўйлаб тўлқинсимон чизиқлар ўтади. Ўзбекистоннинг шимолий туманларида 3-4 та, жанубий туманларида эса 4-5 та авлод беради. Кўсак қурти кузда қайси ўсимликларда озиқланган бўлса, унинг ғумбаклари шу ўсимликка яқин жойдаги тупроқнинг 10-15 см чуқурлигида қишловга кетади.

Ғўза тунламининг келгуси йилда оммавий кўпайиши диапаузага кетган ғумбакларни миқдорига боғлиқ бўлади. Ғумбакнинг диапаузага кетиши, қуртларни турли экинларда озиқланишига боғлиқ бўлиб, биринчи ёшдаги қуртларнинг маккажўхорини сут пишиш ёки ғўзада кўсакларни дастлабки очилиши даврида озиқланишига боғлиқ бўлади. Баҳор ойларида 10 см чуқурликдаги тупроқнинг ҳарорати ўртача 16-170Сдан ошганда (ўн кунликдаги ҳавонинг ўртача ҳарорати 18-200С бўлганда) қишловдан чиққан капалаклар учади ва тухум қўя бошлайди. Республикада кўсак қурти 3-5 та авлод беради.

2020 йил йил мавсумида Наманган вилоятининг Мингбулоқ, Поп, Норин, Учқўрғон, Уйчи, Фарғона вилоятининг Бешариқ, Бувайда, Олтиариқ, Қўштепа, Риштон, Учкўприк, Андижон вилоятининг Олтинкўл, Балиқчи, Бўз, Улуғнор, Шахрихон, Пахтаобод, Қашқадарё вилоятининг Касби, Косон, Нишон, Миришкор, Қарши, Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон, Нарпай, Пастдарғом, Иштихон, Пайариқ, Жиззах вилоятининг Ш.Рашидов, Дўстлик, Зарбдор, Мирзачўл, Пахтакор, Тошкент вилоятининг Бекобод, Бўка, Янгийўл, Сирдарё вилоятининг Боёвут, Оқолтин, Сардоба, Мирзаобод, Сирдарё, Сурхондарё вилоятининг Ангор, Бандихон, Денов, Шеробод, Узур ва бошқа айрим туманларидаги ғўза майдонларида зараркунанданинг тарқалганлиги аниқланди. Сентябрь ойининг ўрталаридан қуртларнинг асосий қисмини қишловга тайёргарлик кўриб, тупроқнинг 8-12 см чуқурликдаги қатламига тушиши ва кейинроқ ғумбакга айланиши кузатилди. Октябр ойининг ҳам нисбатан илиқ келганлиги сабабли зараркунанданинг қуртларини ривожланишини давом этганлиги ва қишловга кетганлиги жойларда аниқланди.

Республикада куз ойлари (сентябр-октябр) об-ҳавосининг кўсак қуртини ривожланиши учун қулай келганлиги ва уларни озуқага тўйган ҳолатда қишловга кетиши учун шароит етарли бўлганлиги, қишловдан кўп сонда чиқиши, бу зараркунандани 2021 йил мавсумида уларни бирмунча кўп майдонларга тарқалиши мумкинлигини кўрсатмоқда.

Жойларда ўтказилган кузги кузатувлар натижаларига асосан, 2021 йил мавсумида кўсак қуртини деярли барча ғўза майдонларида тарқалиши кутилмокда, шу жумладап 431,6 минг гектар ғўза майдонларида иқтисодий зарар етказиш мезонидан юқори сонда ривожланиши ва тарқалиши башорат қилинмоқда.

Кейинги йилларда ғўза қатор ораларига шудгор қилинмасдан бошоқли ғалла экинларини катта майдонларга экилиши ғўза зараркунандаларининг асосий қисмини, шу жумладан кўсак қуртини ҳам бу ерларда кўплаб миқдорда қишлаб қолишига сабаб бўлмокда. Ундан ташқари ғалладан кейин такрорий экинларининг экилиши ҳам жойларда кўсак қуртининг кўплаб заҳирасини вужудга келтирмокда. Шу сабабли, эрта баҳорда ўтказиладиган кузатув ва назорат ишларини ҳамда бу зараркунандага қарши профилактик биологик кураш тадбирларини ғўза қатор орасига ғалла экилган майдонлардан бошлаш зарур бўлади.

Карадрина ёки ғўза барг қурти. Бу зараркунанда 114 турдан ўсимликларга, шу жумладан 70 турдан ортиқ экинларга жиддий зарар етказиши маълум. Унинг қуртлари ғўза билан бир қаторда беда, каноп, мош, нўхат ва кўплаб сабзавот экинларини кучли даражада шикастлайди. Унинг 1та авлодини ривожланиши учун 10°С дан юқори ҳароратлар йиғиндиси 350° бўлиши керак. Бир йилда 5-6 марта насл беради, ҳар бир авлоди ўртача 30-35 кунда тўлиқ ривожланиб бўлади. Карадрина айрим йиллар жуда кўпайиб ғўза ва бошқа экинлар жиддий зарар келтиради. Кейинги йилларда республикада ғўза ва бошқа экинларни зараркунандалардан ҳимоя қилишда биологик усул кенг кўламда қўлланилаётганлиги, табиий биофон мувозанатга келганлиги ва бошқа омиллар туфайли карадринани кенг майдонларга тарқалиш холлари кузатилмаяпти.

Ўргимчаккана. Ғўзанинг ашаддий зараркунандаси бўлиб, 248 тур ўсимлик билан озиқланади. Шундан 37 тури қишлоқ хўжалик экинлари. Ўргимчаккана 160 тагача тухум қўяди. Ўзбекистонда 16-20 гача авлод беради. Шундан 10-14 авлоди ғўзада ривожланади.

Ҳавонинг ҳарорати 5-10°С бўлганда ўргимчакканаларни қишловдан чиқиши (каналарни ривожланиши учун ҳарорат 7,3 °С дан юқори бўлиши зарур) кузатилиб, уларни тухум қўйиш учун атрофдаги бегона ўтларга тарқалиши бошланади. Каналарни ривожланиш (тухум, личинка, нимфа дейтонимфа (иккинчи нимфа), имаго) даври кўп жиҳатдан ҳароратга боғлиқ бўлиб, апрел ойида 25-30 кун, майда 15-20 кун, ёзда 7-12 кун давом этади ва мавсумда 10-18 та авлод беради. Бир авлоднинг тўлиқ ривожланиши учун фойдали ҳароратлар йиғиндиси 200°С бўлиши зарур.

2020 йилда бу зараркунандани март ойда, ўртача суткалик ҳаво ҳарорати +7,3° дан ошганда қишловдан чиқиб, бегона ўтлар (тугмача гул, сутлама ва бошқалар)да ривожланиши кузатилди. Март ойи охирида ҳаво ҳароратини кўтарилиши сабабли ўргимчаккананинг ривожланишини бошланди, апрель ойида кунларни исиб кетиши натижасида дала четларидаги бегона ўтларда тез ривожланди ва тарқалди. Андижон, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент вилоятларида эрта экилган сабзавот экинлари ва плёнка остига экилган ғўза ниҳолларига ўргимчакканани апрель ойининг охирги ўн кунлигидан ўтиши ва тарқалиши курилди.

Июнь ойида ҳаво ҳароратининг кўтарилиши билан Республиканинг Фарғона водийси, Тошкент, Сурхондарё, Самарканд, Сирдарё вилоятларининг айрим туманларида ўргимчакканани кўпрок майдонларда тарқалиши кузатилди. Ой давомида ўргимчаккананинг Сурхондарё, Қашқадарё вилоятларида 5- ва 7-авлодларини Тошкент ва Фарғона водийси вилоятларида эса 4-6-авлодларининг ривожланиши кузатилди.

2020 йилда мавсумида бу хавфли зараркунандани Андижон вилоятининг Балиқчи, Жалақудуқ, Избоскан, Улуғнор, Шахрихон, Пахтаобод, Жиззах вилоятининг Дўстлик, Зарбдор, Пахтакор, Мирзачўл, Қашқадарё вилоятининг Ғузор, Қарши, Қамаши, Чироқчи,  Наманган вилоятининг Мингбулоқ, Поп, Учқўрғон, Норин, Уйчи, Самарқанд вилоятининг Иштихон, Нарпай, Пастдарғом, Пайариқ, Сурхондарё вилоятининг Ангор, Жарқўрғон, Қизириқ, Қумқўрғон, Олтинсой, Сирдарё вилоятининг Боёвут, Гулистон, Оқолтин, Сардоба, Сайхунобод, Тошкент вилоятининг Бекобод, Бўка, Қуйичирчиқ, Ўртачирчиқ, Чиноз, Фарғона вилоятининг Бешариқ, Олтиариқ, Қўштепа, Риштон, Учкўприк ва бошқа айрим туманларида тарқалганлиги аниқланди ва айрим хўжаликларидаги ғўза пайкалларида сезиларли даражада кўпайганлиги кузатилди.

Сентябрь ойидан бошлаб ғўзада тўқсариқ, қизил рангли ўрғочи ўргимчакканалар пайдо бўла бошлади ва бир қисм ўргимчакканаларни  диапаузага кетиши кузатилди.

Октябрь ойларида ҳам ҳаво ҳарорати илиқ келганлиги сабабли ўргимчакканаларни пахта далаларида, йўл ва ариқ ёқаларидаги тупроқ ёриқларида якка ва тўп-тўп бўлиб қишловга кетганлиги аниқланди.

2021 йилда бу зараркунандани асосан ўтган йили кучли даражада тарқалган майдонларда кўп бўлиши кутилмоқда. Кузги назорат ишлари натижалари жойларда ўргимчакканаларни жуда кўп миқдорда қишловга кетганлигини кўрсатмокда. Шу сабабли 2021 йил мавсумида республика бўйича ўргимчакканани жами 437,0 минг гектар ғўза майдонларида иқтисодий зарар етказиш мезонидан юқори микдорда ривожланиши ва тарқалиши башорат қилинмокда.

Кандалалар. Ярим қаттиқ қанотлилар туркимига мансуб бу ҳашоратлар асосан беда, лавлаги, каноп, шўра ва бошқа турдаги ўсимликларни сўриб озиқланади. Ғўза пайкалларида қандалаларнинг 20 тури қайд қилинган, улар орасида асосан дала, беда ва ғўза қандаласи шона ва ёш кўсакларни сўриб ғўзага катта зарар етказади. Мавсумда 3-4 марта насл беради. Қандалалар етук қашорат ҳолатида турли хил ўсимликлар қолдиқлари остида қишлайди.

2020 йил мавсумида қандалаларни Сурхондарё вилоятининг Музработ, Шеробод, Денов, Ангор, Бухоро, Қашқадарё ва Фарғона вилоятларининг айрим хўжаликларида сезиларли даражада ривожланиши ва тарқалиши кузатилди. 2021 йилда юқоридаги вилоятларда қишловдан чиқадиган миқдорига боғлиқ ҳолда тарқалиши ва зарар етказиши кутилмокда.

2021 йилда қандалаларни 212,4 минг гектар ғўза майдонларида ривожланиши ва тарқалиши башорат қилинмоқда.

Ғўзанинг асосий касалликлари

Гоммоз. Ҳамдўстлик давлатларининг пахтачилик хўжаликларида қолаверса, республикамизда ғўзанинг хамма навларида учрайдиган энг хавфли касаллик ҳисобланади.

Гоммоз тушган кўсакларда тўқ яшил, юмалоқ шаклдаги мойсимон доғлар пайдо бўлади. Кўсак чаноғининг касалланган жойлари парчаланиб бузилади ва гоммоз бактериялари пахта толасига ўтади. Бундай холларда пахта толаси оч жигарранг тусга киради, айрим толалар елимсимон шира билан бир-бирига ёпишиб қолади. Касалликни қўзғатувчи бактериянинг ривожланиши ва ўсимликларнинг касаллантириши учун энг қулай харорат 25-280С бўлиб бундан ортиқ хароратларда хаётчанглиги пасайади. Бактериялар сернам тупроқда ёки сувда 15-20 кунда нобуд бўлади. Қуруқ жойларда эса бир неча йилгача яшаш қобилиятини йўқотмайди. Касаллик асосан уруғлик чигит билан тарқалади. Касаллик уруғбаргларга ичидан ва ташқаридан касалланган чигит орқали юқиши мумкин.

Илдиз чириш. Бу касаллик соз тупроқли ва ер ости (сизот) сувлари юза жойлашган ерларда чигит ва ғўза майсаларига катта зарар етказади. Касалланган пахта даласининг ёмғир сувлари тўпланадиган пастлик жойларидаги майсаларга кўпроқ тушади.

Ерларни сифатсиз ҳайдалиши, ер бетини қатқалоқ босиши, чигитни ҳаддан ташқари чуқур экилиши бу касалликнинг пайдо бўлишига олиб келади.

Касалликнинг ташқи белгилари - бу касалликни тупроқда яшовчи бир нечта микроорганизмлар келтириб чиқаради.

Улардан асосийси ризоктония соляни (Rhizoctonia solani) замбуруғи бўлиб, бунга қўшимча равишда фузариум (Fusarium oxysporum Schr.f vasinfectum) ва бир нечта бактериялар ҳам қатнашади. Бу микроорганизмлар ихтиёрий паразит бўлиб, ғўза бўлмаган жойларда ҳам тупроқдаги чириндилар ҳисобига сапрофит ҳолда яшайверади. Уларнинг ривожланиши учун қулай хаво ҳарорати 10-300С етарли ҳисобланади. Ёмғирли кунларда тупроқнинг ҳарорати пасайиб кетиши сабабли микроорганизмлар кўплаб ривожланади, натижада ёш майсалар касалланади.

Ҳозирги вақтга келиб бу касалликни уч хил кўриниши бўлиб, чигит унгунгача; чигит униб чиқиши ва ёш ниҳолларни илдиз чиришидан иборат.

Фузариоз (вилт) сўлиш касаллиги. Бу касаллик ингичка ва ўрта толали ғўзанинг майсалик давридан бошлаб ўсув даврининг охиригача давом этади. Майсалар бу касаллик билан зарарланганда уларнинг кўпчилиги қуриб нобуд бўлади, ғўзанинг ўсув даврида эса кўсаклар камайиши кузатилади.

Касалликни ғўзанинг ингичка толали навларида фузариум оксиспориум замбуруғи келтириб чиқаради. Касалликнинг ривожланиши учун харорат 18-270С ва тупроқ намлиги 15-19 % бўлиши керак. Шунинг учун ҳам бу касаллик ғўзанинг бутун ўсув даврида ривожланиши мумкин. Замбуруғ сопрофит холида тупроқнинг 60 см чуқурликкача бўлган қатламида учрайди.