Мевали боғ ва токзорларни агротехникаси ва зарарли организмлардан ҳимоя қилишда қишки-баҳорги тадбирлар

Мамлакатимизда озиқ – овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳолига сифатли ва экологик тоза махсулотлар етиштириб бериш ҳозирги кунда энг долзарб вазифалардан биридир. Бунга мевали боғ ва токзорларни зарарли организмларга қарши кураш ўз вақтида самарали ҳимоя қилиш ва бошқа агротехник тадбирлар олиб борилади. Мевали боғ ва токзорлар   зарарли организмлар сабабли  ҳосилни 60-70% гача йўқотиш мумкин.

Ҳозирги  кунда боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида ҳукуматимиз қарор ва фармонларига биноан интенсив серҳосил, касаллик ва зараркунандаларга чидамли навлар асосида янги боғлар ташкил этилмоқда. Келгуси  йил мўл ва сифатли ҳосил олиш мақсадида мевали дарахтларнинг зарарланган ва синган шохларини кесиш, туп атрофини бегона ўтлардан тозалаш, юмшатиш, минерал (Кузда 160-170 килограмм фосфорли, 55-60 килограмм  калийли) ўғитни ва маҳаллий ўғитларни 30-35 сантиметр чуқурликда солиш ҳосилдорликни  оширади.

Боғбонлар шуни эътиборга олишлари керакки, мевали боғларга эрта баҳорда, энг аввало, дарахтлар куртак ёзгунга қадар 3 фоизли Бордо суюқлиги жиққа ҳўл қилиб пуркаш керак. Бу тадбир профилактик мақсадида парша (калмараз), монилиоз,ун-шудринг,  клястероспориоз (тешикли доғланиш) ва бошқа касалликларнинг олдини олади.

Мевали боғларда: - дарахтлар гуллаб бўлгач, тезлик билан боғларни касалликлардан ҳимоя қилиш учун Бордо суюқлигининг 1 фоизлиги билан     (100 л сувга 1 кг мис купороси ва шунча сўндирилмаган оҳак қўшиб) пуркаш зарур. Ушбу пуркашни ҳафта-ўн кун оралатиб 1–2 марта қайтариш лозим. Чуқур таъсир этувчи фунгицидлар яхши самара беради. Бунинг учун баҳорда гулдан чиққач дарахтлар Тиофанат-метил асосли препаратлар сепиш самаралидир. Бундан ташқари Тебуконазол+триадимефон, Дифеноконозол+тиаметоксам асосли препаратлар тавсия этилади.

Уруғли  мева боғларида касалликларига қарши (олма, нок ва беҳи) дарахтларига бордо суюқлигининг 1 фоизли эритмаси пуркалади. Бундан ташқари Флутриафол, Дифеноконозол+тиаметоксам, асосли ва бошқа Мис асосли препаратлар ёки оҳакли олтингугурт қайнатмасининг (ИСО)                      1 градусли билан ҳам пуркаш тавсия этилади.

Токзорларда  эрта баҳорда токлар очилиб, симбағазларга кўтариб боғлангач, қатор оралари 25–30 см чуқурликда ҳайдалиб, туп атрофлари қўлда чопилиб юмшатилади.

 Токзорлар йиллик нормаси соф ҳолда 90 кг/га азотли, 60 кг/га фосфорли, 45 кг/га калийли минерал ўғитлар бўлиб солинади.

Агарда об-ҳавонинг сер ёғин келганда токзорлар касалликлар билан эрта зарарланишини олдини олиш мақсадида токда 2–3 та чинбарг шаклланиши билан оидиум, антракноз ва милдью касалликларига қарши Бордо суюқлиги ёки ООҚ (олтингугурт-оҳак қайнатмаси) пуркалади. Бунда пуркаш муддатлари: биринчиси токларда 2–3 чинбарг пайдо бўлганда ООҚ билан, иккинчи марта 10–12 кундан сўнг Бордо суюқлигининг 1 фоизли эритмаси билан ҳамда 12–15 кундан кейин олтингугурт билан 1 гектар токзорга 25–30 кг ёки Тебуконазол, Пенканазол, Цимоксанил+манкоцеб асосли бошқа Мис асосли препаратлар пуркаланади.

Дарахтларнинг тана қисми оқланиши шарт. Бунинг учун 10 литр сувга 2 килограмм оқ тупроқ,  2 килограмм сўндирилмаган оҳак, ва 100 грамм мис купароси (СиSO4) қўшилади. Оқлашнинг фойдали жиҳати шуки, дарахтнинг тана қисмида айрим зараркунандалар уруғ қўйишининг олди олинади.

Бордо суюқлигини тайёрлаш ва қўллаш. Тайёрланган бордо суюқлиги суспензия ҳолида ҳаво рангда бўлади. Унинг мухити нейтрал ёки кучсиз ишқорийдир. Бордо суюқлиги 1% ли ёки 3 % ли қилиб тайёрланади.

100 литр 1 % ли бордо суюқлигини тайёрлаш учун одатда 1 кг мис купороси ва 1 кг сўндирилмаган охак олинади, мис купороси алохида ёғоч, шиша ёки пластмасса идишда 50 литр сувда эритиб олинади. 1 кг сўнмаган оҳакни иккинчи бир шундай идишда озгина сувда сўндирилади, сўнгра унинг ҳажмини ҳам сув билан 50 литрга етказилади. Мис купороси эритмасини аста-секин аралаштириб туриб, “оҳак сути”га қўшилади (“оҳак сути”  мис купоросига қўшилганда ҳам шундай моддалар ҳосил бўлади), бироқ бунда реакция кислотали мухитда боради, ҳосил бўлган суспензия ўта беқарор бўлиб, тезда икки қатламга ажралиб, қуйқаси чўкмага тушиб қолади, бундай бордо суюқлиги қўллашга яроқсиз ҳисобланади. Тўғри тайёрланган бордо суюқлиги қўлга худди совунли сув каби илашади, заррачаларининг ҳажми   3-4 микронга тўғри келади. Бордо суюқлигини узоқ муддат сақлаб бўлмайди, чунки коллоид заррачалари бирлашиб, катталашиб, тезда чўкма ҳосил бўлади.

Мис купороси эритмаси ва охак сутини бир-бирига иссиқ холда қўшиш ҳам мумкин эмас. Бордо суюқлигини фосфорорганик пестицидларга қўшиш ҳам мумкин эмас.

Тайёр бордо суюқлигини реакция мухити лакмус қоғози ёрдамида текшириб кўрилади, тўғри тайёрланган бордо суюқлигига туширилган кўк лакмус қоғози қизариб кетса, тайёрланган бордо суюқлигига оз-оздан сўндирилмаган оҳак қўшилади, токи реакция муҳити нейтрал холга келгунга қадар. Лакмус қоғози бўлмаган тақдирда пичоқ учи ёки мих ботирилади, пичоқ учига ёки михга қизил доғ-мис заррачалари ёпишиб қолса, оҳак қўшиш зарурлигини кўрсатади.

3 % ли бордо суюқлигини тайёрлаш учун мис купороси ва сўндирилмаган охакни миқдори 3 маротаба оширилади.

Бордо суюқлиги боғларда калмараз, монилиоз, доғланиш, клястериоспориоз, барг бужмайиши, коккомикоз, филостиктоз ва антракноз касалликларига қарши дарахтлар куртак ёзгунга қадар 3 % ли, ўсув даврида эса 1 % ли ҳолда тайёрлаб сепилади.

Шунингдек, бордо суюқлигини барча экинларда касалликларга қарши қўллаш мумкин.

Деҳқон ва фермер хўжаликлари ва аҳоли томарқа ер эгалари, юқорида санаб ўтилган услубий кўрсатмаларга амал қилса, мўл ва сифатли ҳосил олишга эришилади.

 

   “Ўзагрокимёҳимоя” акционерлик жамияти

  мутахассислари  қ.х.ф.ф.д.                                                   И.А.Ҳамроев

                                                                                                     М.Б.Хиббимов

 

ШАФТОЛИНИНГ БАРГ БУЖМАЙИШ КАСАЛЛИГИДАН ҲИМОЯ ҚИЛИШ

 

Шафтолининг барг бужмайиш касаллиги барча худудларида кенг тарқалган ва хавфли ҳисобланган замбуруғли касалликлардан бири бу шафтолининг барг бужмайиш касаллигидир. Касалликни Taphrina deformans Tul. замбуруғи қўзғатади.

Ушбу касалликни данакли меваларга зарар етказувчи бир неча тури мавжуд:

a) Taphrina deformans - шафтоли дарахтларини касаллантиради ва шу сабабдан, уни шафтолининг барг бужмайиши касаллиги деб аталади.
b) Taphrina pruni - олхўри дарахтларини касаллантиради, унинг номи “олхўри кармашкаси (чўнтакча)” деб аталади

c) Taphrina - олхўри ва гилос дарахтларини касаллантиради.

                                                                         Олхўри мевасидаги касаллик аломатлари

Бу касалликни яна “шишган олхўри касаллиги” деб ҳам юритилади, бунга сабаб, касаллик натижасида олхўри мевалари ҳунук кўринишда ривожланиб улар чўнтакчалар ёки шишларни эслатади. Касалланган мевалар узун чўнтакча кўринишига келиб қолади ва бу меваларни еб бўлмайди. Меванинг ички қисми пукакга ўхшаб бўш бўлади ва данак ҳосил бўлмайди. Дарахт новдаси ва баргларида касаллик аломатлари ҳар доим ҳам кузатилмайди. 

Зарарланган ёш новдалар қинғир-қийшиқ бўлиб, сарғиш тус олади, айримлари ўсув даврида, бошқалари эса биринчи совуқ тушганда нобуд бўлади. Барглари тўкилган ва новдалари зарарланган дарахтлар нимжон бўлиб қолади, ўсиши секинлашади, мева куртаклари кам шаклланади, келгуси йил ҳосили камаяди. Баргларда касалликнинг биринчи белгилари кўрингандан 10-12 кундан ўтгач уларнинг остки қисмида оқ мумсимон ғубор-замбуруғ халтачаларидан ташкил топган гимениал қатлам пайдо бўлади. Буқатлам барг кутикуласи остида ривожланади ва халтачалар етилгач, кутикулани ёриб, ташқарига очилади. Чиққан аскоспоралар ўша мавсумда касаллик қўзғатмайди, балки новдалардаги яралар ва куртак тангачалари ораларига тушиб, қишлайди. Эрта баҳорда сернам ва салқин                  (6-8оС) шароитда аскоспоралар куртакланиб, иккиламчи споралар ҳосил қилади ва улар дарахтларнинг ёзилаётган барглари ва ёш новдаларини зарарлайди. Касалликнинг 1-нчи бошланиш йилларида барглар тўкилади, юқори ёш новдалар нобуд бўлади, бу эса дарахтларнинг кучли емирилишига ва ҳосил камайишига олиб келади. 2-нчи йилга дарахтларнинг зарарланиши туфайли мева тугмайди ва 3-нчи йил эса дарахтлар нобуд бўлади [1, 2, 3].

Шафтолининг барг бужмайиш касаллиги билан зарарланиши.

 

Шафтоли боғларидан режадаги ҳосилни олишда агротехника ва самарали кимёвий кураш чораларни қўллаш муҳим аҳамият эга. Касалликларга қарши ҳимоя чора тадбирлар ўз вақтида ўтказилмаса 30-40% гача, айрим йиллари эса 70-80% гача ҳосилни йўқолишига олиб келади.

Кейинги йилларда бу касалликларни кўпайишига асосий сабаб об-ҳаво шароитини ўзгариши, эски боғларни реконструкция қилинмаганлиги, ўз вақтида агротехник ва кимёвий кураш чораларини олиб борилмаганлиги сабабли кшпайиб кетмоқда. 

Қарши кураш чоралари

Шафтоли дарахтини бу касалликдан ҳимоя қилишда энг яхши усуллардан бири бу кимёвий курашдир.

Шафтолининг барг бужмайиш касаллигига қарши Дифеноконозол асосли, (Скор 250 эм.к., 0,2-0,3л/га, Скорт 25% эм.к. 0,2-0,3 л/га),  Дифеноконозол+Тиаметоксам асосли (Дифен супер 55% нам.к. 0,25 л/га), Тиофанат-метил асосли (Топсин М 70% н.кук. 1 л/га, Тифани 70% н.кук.         1 л/га), Тебуканазол+спироксаман+триадименол асосли (Фалкон 46% эм.к. 0,3-0,4 л/га) фунгицидлари тавсия этилади.

Шафтолининг барг бужмайиш касаллигига қарши боғдорчиликда умумқабул қилинган юксак агротехник тадбирлар (кузги шудгор, маҳаллий ва минерал ўғитлар, яхоб суви, зарарланган ва ортиқча новдаларни қирқиш) асосида тиним даврида 3% ли Бордо суюқлиги ҳамда ўсимликларнинг вегетация даврида 3 маротаба: дарахтлар куртак ёйганда, дарахтлар гуллаб бўлгач ва 2-нчи ишловдан 14 кундан сўнг Скор, Топсин М, Дифен супер  ва Фалкон фунгицидларидан бирининг 1000 л/га ишчи эритмаси билан эрталаб ёки кечки салқинда кимёвий ишловлар яхши самара беради.

                                                                                                 

    “Ўзагрокимёҳимоя”

 акционерлик жамияти

 мутахассиси  қ.х.ф.ф.д.                                                   И.А.Ҳамроев